Роналдуга бош мураббийни ўзгартириш ваколати берилди
“Ан-Наср” сафига қўшилган Криштиану Роналду ўз хоҳишига кўра, жамоа бош мураббийини алмаштириш ваколатига эга бўлди. Бу хақда CBS Sports нашри хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, 37 ёшли тўпурарга бош мураббийнинг иш услуби ёқмаса, Роналдунинг талаби билан клуб бошқа мутахассисни олиб келади.
Айни пайтда жамоани Руди Гарсия бошқармоқда. 58 ёшли франциялик мутахассис фаолияти давомида “Сент-Этьен”, “Дижон”, “Ле-Ман”, “Лилль”, “Рома”, “Марсель” ва “Лион” клубларида фаолият юритган.
Гарсия Саудия Арабистони жамоасини 2022 йилнинг ёзидан бери бошқармоқда.
Фикрлар