Роналдуга Бразилия клуби қизиқиш билдирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Бразилиянинг "Коринтианс" клуби ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Бразилия клуби президенти Дуилио Монтейро маълум қилди.

“Роналдуни жамоада кўришни хоҳлайманми? Ҳа, шундай. Буни қайси жамоа раҳбари истамаслиги мумкин? Мен ўз олдимга катта мақсадлар қўйганман. “Коринтианс” учун барча нарсага тайёрман.

Бу амалга ошадими ёки йўқми, билмайман. Ҳали Роналду борасида таклиф жўнатмадик. Ростини айтсам, ҳозир бундай имконият йўқ. Лекин биз изланишда давом этамиз. Агар у тўсатдан Бразилияда ўйнашни истаб қолса, биз бунга тайёрмиз”, — дея фикр билдирди Монтейро.

Аввалроқ, 37 ёшли Роналду АПЛнинг янги мавсуми бошлангунга қадар “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!