Роналдуга ишончим катта!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг 37 ёшли юлдузи Криштиану Роналдуни ўз ўйин услубига мослаштира олишига ишонмоқда.

“Ливерпуль”га қарши учрашувда нидерландиялик мураббий олдинги чизиқди ёшларга ишонч билдирди ва бу таркиб ўзини кўрсатди. Роналду баҳс охирида бир неча дақиқа ҳаракат қилди холос.

- Роналду мен қўллаётган услубга мослаша олади. Бутун фаолияти давомида турли мураббийлар қўл остида, ҳар хил тактикаларда ўйнаган. Криштиану ҳар доим ўзини кўрсатиб келган ва нега бу гал ҳам шундай бўлмаслиги керак?

Унинг ёши муаммо эмас. Агар ёшинг ўтиб қолган бўлса-да, ўзингни кўрсата олсанг, демак сен ҳақиқатан зўрсан, - деди Эрик тен Хаг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!