Роналдуга зўр лақаб қўйишди
Испаниянинг AS нашри “Манчестер Юнайтед” мухлислари жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга ажойиб лақаб қўйишгани ҳақида хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар футбол ишқибозлари португалиялик футболчини “агент 007”, деб аташмоқда. Чунки Роналду янги мавсумда еттита ўйин ўтказиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.
Роналдунинг мавсумолди йиғинини ўтказиб, юборгани ўзига қимматга тушди. Португалиялик юлдуз агенти Жорже Мендеш унга Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа қидираётган пайтда ўз юртида индивидуал тарзда шуғулланди.
Португалиялик футболчининг манчестерликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланади.
Фикрлар