Роналдуни ижтимоий тармоқларда 297 млн киши кузатиб боради

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги фолловерлар сони бўйича Жастин Бибер, Тейлор Свифт, Кети Пэрри ва Селена Гомесларни ортда қолдирди.

“Аппле Трэ Cоммуниcатионс” тадқиқотига кўра, Роналдуни “Facebook”, “Тwitter” ва “Instagram”да 297 млн киши кузатиб боради. Ундан кейинги ўринда Жастин Бибер(273 млн) ва Тейлор Свифт(262 млн)лар бормоқда.

Топ-25 дан Андрес Иньеста, Серхио Рамос, Херард Пике ва Икер Касильяс каби футболчилар ҳам ўрин олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!