Роналдуни "кўчада қолдирган" журналист унинг араб клубига ўтаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Криштиану Роналдунинг МЮдаги фаолиятига “нуқта” қўйган интервьюни олган журналист Пирс Морган португалиялик юлдузнинг “Ал-Наср”га ўтиши ҳақидаги хабарларни мутлақо инкор этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Marca нашри 1 январдан бошлаб Роналду Саудия Арабистони клуби футболчисига айланиши ва дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўлишини маълум қилган эди.
"Яна нотўғри", - дея изоҳ берди журналист.
Аввалроқ телебошловчи Роналду ва “Ал-Наср” ўртасидаги шартнома ҳақидаги хабарни аллақачон инкор этган эди.
Фикрлар