Роналдуни олманглар, у борган жамоа тамом бўлади!
Football Italia нашри таҳлилчилари Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олган Англия премьер-лигасининг ҳар қандай жамоаси барбод бўлишини таъкидламоқда.
Италия нашрининг бу ҳақда хабар тарқатиши бежиз эмас. Британия матбуоти Роналдунинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномасида агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, клубни тарк этишини таъминловчи банд борлигини ёзмоқда.
Англияда ҳозирнинг ўзида португалиялик тўпурарга харидорлар бор.
Хусусан, “Челси” ва “Ньюкасл” Роналдуни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бироқ, машҳур тўпурар АПЛдаги жойини сақлаб қолишга уринаётган “қарғалар” сафига қўшилмайди. “Аристократлар” эа бошқа масала.
Football Italia мутахассислари Англия клубларини Криштиану Роналду худди “Ювентус” ва ҳозирги “Манчестер Юнайтед” каби жамоанинг ички муҳитини бузишини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, Роналдуни олган жамоа рақобатбардошлигини йўқотади ва ривожланишдан тўхтайди.
Танқидларга қарамай, Криштиану Роналду “Ювентус”да ҳам, “Манчестер Юнайтед”да ҳам жамоанинг энг зўр тўпурарига айланишни уддалаган.
Фикрлар