Роналдунинг 200 миллион евролик маошини ким тўлаши ошкор бўлди

Жаҳон чемпионатидан кейин Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси билан шартнома имзолаганди.

Араблар жаҳон футболида энг кўп гол урган футболчига ҳар мавсум 200 миллион евро маош ажратгани мухлису мутахассислар орасида кенг муҳокама бўляпти.

Айрим манбалар 37 ёшли ҳужумчининг маошини ким тўлашини ошкор қилди.

- “Ан-Наср” ва Саудиянинг бошқа клубларида бу қадар катта пул йўқ. Роналдунинг маошини Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) ўз зиммасига олган, - деди номини яширган манба.

Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) 2021 йилнинг кузида Англия премьер-лигаси вакили – “Ньюкасл”ни сотиб олган консорциум таркибига кирадиган ташкилот ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!