Роналдунинг асосий мақсади нима? Собиқ жамоадоши бунга жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Унда дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлиш истаги бор эди. У шахсий совринларни устун қўйишини очиқ ойдин айтган мен билан ўйнаган саноқли футболчилардан бири. Роналду фақат энг зўри бўлишни истайди. У голлар уриш бўйича Пеленинг рекордини янгиламоқчи. Роналдунинг ягона мақсади - барча даврларнинг энг буюк футболчиси бўлиш”, - дейди Невилл.

Айтиш керакки, Пеле футболчилик фаолияти давомида жами 1283 та гол урган. Роналду ҳисобида эса ҳозирча 725 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!