Роналдунинг фаолиятини барбод қилган журналист яна "гапиришни бошлади"

Журналист Пирс Морган Криштиану Роналдуни Саудия Арабистони клубига ўтиши ҳақида гапирди.

Айтиш керакки, португалиялик ҳужумчи “Ал-Наср” билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У араб клубида йилига 200 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ноябрь ойида Роналду билан резонансли интервью олган телебошловчи твиттерда Криштиану шу трансфер билан фаолиятига “якун ясади” деган фикрига нисбатан айтилаётган гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Охирги марта текширганимда, Криштиану 38 ёшида дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланган ва жаҳон чемпиони Аргентинани мағлуб этган ягона мамлакатда тўп сурадиган футбол тарихидаги энг йирик трансфер шартномасини имзолаган эди.

Мен мана шу “якунни” назарда тутган эдим”, - деб ёзган Морган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!