Роналдунинг ҳаракатлари худбинликдан бошқа нарса эмас

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналдуни хатти-ҳаракатларини худбинлик деб атамоқда. “The Telegraph” нашри журналисти Жейсон Бертнинг ёзишича, “қизил иблислар” португалияликнинг ёмон ҳулқи кийиниш хонасидаги муҳитга ёмон таъсир қилмоқда, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду узоқ вақт давомида "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан уни бошқа жамоага қўйиб юборишни талаб қилиб келаётган эди. Клуб у билан хайрлашишни истамагани учун Криштиану шартномани бузиш ҳақида ўйламоқда.

Қолаверса, Роналду бош мураббий Эрик тен Хагнинг янги мавсум режаларига киритилган. Шу боис, раҳбарият португалияликни қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!