Роналдунинг "кетмони" ҳали яна учади

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни айни пайтда АҚШ чемпионатида “Ди Си Юнайтед” жамоасини бошқармоқда.

Ўз даврида Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган машҳур футболчи португалиялик тўпурарнинг ҳозирги мураккаб вазиятни енгиб ўтишига ишонмоқда.

Уэйн Руни Goal.com сайтига берган интервьюсида Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилар, деб билишини, лекин вақт уларга ҳам таъсир ўтказаётганини таъкидлади.

- Роналду ҳозир 23 ёшидагидек даражада эмас, унга захира ўйинчиси бўлиш ҳиссиётини қабул қилиш жуда оғир, бироқ яна энг юқори даражага чиқиши учун ҳали имконияти бўлади, - деди Уэйн Руни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!