Роналдунинг онаси Криштиану ва Жоржина билан бўлган миш-мишларга муносабат билдирди

Яқинда матбуотда Криштиану Роналду Жоржина Родригесдан норози экани ва юлдузли жуфтлик ажралиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Криштианунинг онаси Долорес Авейро бу хабарларга изоҳ берди.

“Ҳаммаси ёлғон. Бу ёзилганлар ғирт уйдурма", - дея Долореснинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.

Бу сохта хабарлардан сўнг, Криштиану ва Жоржина бир неча бор ижтимоий тармоқларда биргаликда вақт ўтказаётганликлари акс этган фото ва видеоларни жойлаштирди.

Португаиялик футболчи 2023 йил бошидан буён “Ан-Наср” сафида тўп сурмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!