Роналдунинг қамалган дўсти "Glory" турнирида жанг қилади
Голландиялик кикбоксинг бўйича спорт устаси Бадр Хари бугун тунда Роттердам шаҳри мезбонлик қиладиган Glory 51 турнирида навбатдаги жангини ўтказади.
Қамоқдан озод қилинган спортчи ҳамюрти оғир вазнли жангчи Хесди Гергес бўлади. Бадр Хари кўпчиликка беш карра “Олтин тўп” соҳиби, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан яқин дўст эканлиги маълум.
Эслатиб ўтамиз, бу спортчи 2017 йил февралда Амстердамда 2011 ва 2012 йилларда икки кишига ҳужум қилганлиги учун икки йилга қамоққа ҳукм қилинган эди. У қамоқда олти бўлди.
Бадр Хари ҳисобида кикбоксинг бўйича 119 жанг мавжуд. Шулардан 106 ғалаба, 11 мағлубият, 2 дисквалификация қайд этган.
2002 йилда Бадр Хари ММАдаги биринчи ва сўнгги жангида мағлуб бўлган.
Фикрлар