Роналдунинг "Реал"даги хет-триклари нечтага етди?

Аввал хабар берганимиздек кеча Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” ҳужумчиси Криштиану Роналду 3 бор рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олди ва хет-трик қайд этди. Бу эса  32 ёшли португалиялик футболчининг “Реал” сафидаги 43-хет-трик бўлди.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Реал” сафида ўз ҳисобига жами 20та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!