Роналдунинг трансфери
Ads

Криштиану Роналдунинг трансфери "Ювентус"нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига деярли 10 миллионга яқин обуначи олиб келди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича туринликларнинг Facebook, Instagram, Twitter ва YouTube даги расмий саҳифаларида 33 ёшли португалиялик футбол юлдузи келгунича 49,7 миллион фойдаланувчи бўлган. Беш карра “Олтин тўп” соҳибининг “Ювентус”га кўчиб ўтиши эса ушбу фойдаланувчилар сонини 59,5 миллионга етишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари ўтган икки ой мобайнида “Ювентус”нинг машҳурлик даражаси 19 фоизга ошган.