Роналдунинг янги гол нишонлашини ҳам кўчиришди (фото)
Криштиану Роналду якшанба куни "Эвертон"га қарши баҳсда Англия Премьер-Лигасининг жорий мавсумдаги илк голини урди. Португалиялик юлдуз буни одатдагидек сакраш ва "Siiiu", деб бақириш билан нишонламади. Бунинг ўрнига у жамоадоши Антони билан бирга кўзларини юмди ва қўлларини кўксига қўйди.
"Siiiu" нишонлаши аллақачон машҳур бўлиб кетган. Кўплаб спортчилар ўз ғалабаларини шу тарзда нишонлаб келади. Янгиси ҳақида нима дейиш мумкин?
"Бенфика" ёшлар жамоаси Ёшлар Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖни 3:2 ҳисобида таслим этди. Учрашувдаги голлардан бирини Диегу Морейра ўз номига ёздириб қўйди. У Роналдуга тақлид қилган ҳолда голини шу тариқа нишонлади:
Фикрлар