Роналдунинг яқинлари ҳужумчига савияси пастроқ лигага ўтишни маслаҳат берди

Афтидан, Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги кунлари саноқли қолди. Португалиялик юлдузсиз жамоа яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Футболчи яқинда ечиниш хонасига ўйин тугамасдан кетгани учун дисквалификация қилинди. Аммо футболчи майдонда бўлмаса-да, манкунианликлар яхши ҳаракат қилмоқда.

"AS" нашри хабарига кўра, Криштиану Роналдуга яқин одамлар ҳужумчи МЛС каби рақобат пастроқ лигага ўтгани яхшироқ эканини айтишмоқда. Очиғи, португалияликнинг савияси Премьер-лига тўғри келмайди. Шу боис, қишки ёки ёзги трансфер ойнаси пайтида ҳужумчи АПЛ клубидан кетиши мумкин.

Феврал ойида Криштиану Роналду ўзининг 38 ёшини нишонлайди. "Тransfermarkt" портали португалияликни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Олдинроқ "Челси" қишда Криштиану Роналдуни сотиб олишга уриниб кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!