Россия чемпионати тарихидаги энг яхши легионер ким?

Россиянинг машҳур Sports.ru сайти ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Россия чемпионати тарихидаги энг яхши легионерни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказди.

Сўровноманинг якуний босқичига “Зенит”нинг собиқ хавбеки Данни ҳамда ЦСКАнинг собиқ ҳужумчиси Вагнер Лав йўл олди. Ҳал қилувчи жараёнда мухлисларнинг 63 фоизи бразилиялик футболчига овоз берди. Шу тариқа у Россия чемпионати тарихидаги энг яхши легионер сифатди эътироф этилди.

Маълумот учун, Вагнер Лав 2004-2012 йилларда ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилган. У москваликлар сафида жами 14 та совринни қўлга киритган.

вагнер_1