Россия чемпионатида жамоалар сони 2 тага оширилади
Москвада Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда энг муҳим қарорлардан бири РПЛдаги клубларнинг сони билан боғлиқ.
Ижроия кенгаши 16 жамоани 18 тага айлантириш, яъни 2 та кўпайтириш масаласини ишлаб чиқишга қарор қилди. У 2020/21 мавсумида содир бўлиши мумкин.
Йиғилишда чет эллик футболчиларга нисбатан чеклов масаласи ҳам муҳокама қилинган бўлса-да, аниқ бир қарорга келишнинг имкони йўқ эди.
Фикрлар