Россия чемпионатида тўп тепаётган легионерга Саудиядан "ёғли" таклиф келиб тушган
"Зенит" ярим ҳимоячиси Малком Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга яқин турибди.
Бу ҳақда футбол агенти Тимур Гурцкая “Это футбол, брат!" каналига маълум қилди.
“Бизда Малком Саудия Арабистонига кетиш арафасида эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Деярли 50 миллионлик (евро) таклиф тушди ва маоши шахсан у билан келишиб олинди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, у йилига 10-12 миллион еврони ташкил этади.
Мен “Зенит”дан буни аниқлашга ҳаракат қилдим. Негадир, улар буни инкор этишмади, аммо бу содир бўлганлигини ҳақида ҳам ҳеч нарса дейишмади. Малкомнинг товон пули 60 миллион. Агар Саудия клуби "Зенит" билан музокарага киришишни истамаса, у ҳолда 60 миллион тўлаши керак. Аммо ҳозирча улар Малкомни 50 миллионга сотиб олмоқчи", - деди Гурцкая.
Малком "Зенит"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У "Барселона"дан 40+5 миллион евро эвазига сотиб олинган. Бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади.
Фикрлар