Россия чемпиони ўзини ўзи табриклади

Бугун Москванинг “Спартак” клубига асос солинганига 98 йил тўлди. Шу муносабат билан клуб ўзининг твиттердаги саҳифасида ўзини-ўзи табриклади.

“Совринларга ва рекордларга бой бўлган “оқ-қизиллар” тарихида 98 рақами алоҳида аҳамиятга эга”, - деб ёзилади клуб твиттерида.

Таъкидлаш керакки, “Спартак” 22 карра Россия чемпиони ва 13 карра мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади. Бу мавсум ҳозирча мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!