Россия премьер-лигаси ўйиндан сўнг журналистлар билан гаплашишдан бош тортган футболчиларни жиддий жазоламоқчи
Россия премьер-лигасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Сергей Алексеевнинг сўзларига кўра, ташкилот ўйинлардан сўнг журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортган футболчиларни жазолаш масаласини кўриб чиқмоқда.
“Футболчилар ўйиндан сўнг микст-зонадан тўлиқ тартибда ўтишларини таъминлаш учун бу борада регламентга ўзгартиришлар киритиб, жиддий жазо чораларини жорий этмоқчимиз. Ҳозир аксарият футболчилар микст-зонадан ўтишмайди, бу эса регламентнинг бузилиши ҳисобланади. Энди клублар бу борада футболчилар билан ишлашади”, - дейди Алексеев.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда РПЛда Виталий Денисов, Вадим Афонин ва Элдор Шомуродов каби футболчиларимиз тўп суришмоқда.
Фикрлар