Россия премьер-лигасида иштирок этадиган жамоалар сони оширилиши мумкин

Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Россия премьер-лигаси иштирокчилари сонини ошириш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Унга кўра мамлакат олий дивизионидаги жамоалар сони 16тадан 18тага оширилиши мумкин. Ушбу ўзгариш эса 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб кучга кириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум РПЛда Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!