Россия премьер-лигасида легионерлар лимитига ўзгартириш киритилди
Ads

Бугун Россия футбол иттифоқи ижро қўмининг навбатдаги йиғилиги бўлиб ўтди. Унда Россия премьер-лигаси жамоалари учун легионерлар лимити масаласи ҳам кўриб чиқилди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича РПЛ жамоалари 8тагача хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Эътиборлиси, клублар ушбу 8 нафар футболчининг хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин.

Юқоридаги қоида 2020/2021 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қоидага кўра премьер-лига клубларида 6тагача легионер тўп суриши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Pölatbek
26/06/2019 23:29
Tuzuktoq öyinçi çimay qöydiyu 10 ta qp qoysayam bizga foydasi yoq manimcha
&
★xodillo★
26/06/2019 20:44
O'zbek futbolistlariga foydasi bordir a buni