Россия премьер-лигасининг 16 та клубидан 15 таси VAR тизими жорий этилиши тарафдори
Ads

Россия премьер-лигасида иштирок этувчи 16та клубдан 15таси чемпионатга видеоассистент рефери (VAR) тизимини жорий этишни ёқлаб чиқди.

Бироқ, Екатеринбургнинг “Урал” клуби VAR тизими жорий этилишига қарши чиқди.

Таъкидлаш керакки, екатеринбургликлар президенти Григорий Иванов бундан аввал ҳам VAR тизимини бир неча бор танқид қилган эди.

Аммо, бир жамоанинг қаршилиги катта эҳтимол билан ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва янги мавсумдан бошлаб РПЛда ҳам видеоассистент рефери тизими қўлланила бошлайди.