Россия Суперкубоги бошқа давлатда ўтказилади

Россия премьер-лигаси тижорий директори Павел Суворов мамлакат Суперкубоги учрашуви қишда хорижда ўтказилиши мумкинлигини айтди.

“Биз Суперкубок учрашувини мавсумлар оралиғида ёки жорий ёзда ўтказмаймиз. Биз буни қишки танаффус пайтида ўтказишни режалаштиряпмиз”, - дейди Суворов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу совриннинг амалдаги соҳиби Москванинг "Локомотив" клуби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!