Россия терма жамоаси аъзоси фаолиятини Суперлига клубида давом эттиради
"Сочи" клуби ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Фёдор Кудряшов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда NTVSpor нашри хабар бермоқда.
Аниқроғи, 32 ёшли футболчига "Антальяспор" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон 1,5 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришишган.
Таъкидлаш керакки, Кудряшов учун Туркия чемпионати бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Истанбул Башакшехир" клубида ўтказган эди.
Маълумот учун, Кудряшов бу мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. 16 декабрь куни эса “Сочи” у билан шартномани бекор қилган эди.
Фикрлар