Россия терма жамоаси Франция билан ўйнаши мумкин
Ads

Россия футбол иттифоқи бош директори Александр Алаев терма жамоанинг жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш доирасида яна бир қатор кучли терма жамоалар  билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра Россия баҳорда Франция терма жамоаси билан назорат баҳсини ўтказиши мумкин.

- Мартда Франция билан ўйнашимиз мумкинми?

- Шундай эҳтимол ҳам йўқ эмас ва бу борада бизнинг хоҳиш истагимиз кучлироқ. Аммо, бунга кафолат бера олмайман. Лекин, умид қиламизки музокаралар ижобий якун топади.