Россия терма жамоаси футболчиси жароҳат олди
Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Далер Кузяев кеча Евро-2020 саралаши доирасида Бельгияга (1:3) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди.
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби аъзоси майдонни 26-дақиқадаёқ тарк этди. Унинг ўрнига эса учрашувни Алексей Миранчук давом эттирди.
Унинг жароҳати қай даражадалиги ва қачон сафга қайтиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси саралашнинг навбатдаги баҳсини 24 март куни Қозоғистонга қарши ўтказади.
Фикрлар