Россия терма жамоаси жавоб ўйинини ўтказиш учун Ироққа бориши мумкин
Ироқ терма жамоаси матбуот котиби Муҳаммад Имад Россия терма жамоасига қарши жавоб учрашуви ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Эҳтимол, Россия терма жамоаси жавоб ўйинини ўтказиш учун Ироққа борар. Бизнинг федерацияларимиз ўзаро дўстона муносабатда. Томонлар келишса, бизнинг давлатимизга келишингизга умид қиламиз!” – дея унинг нутқидан иқтибос келтиради RB Sport.
Эслатиб ўтамиз, Валерий Карпин жамоаси бугун Санкт-Петербург шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Бунгача Россия терма жамоаси Теҳронда Эрон билан дуранг ўйнаганди (1:1).
Фикрлар