Россия термасининг бир йўла икки футболчиси фаолиятини якунлади
Ads

Россия терма жамоасининг бир йўла икки футболчиси Хорватияга қарши (2:2, 3:4 – пенальтилар серияси) ЖЧ–2018 чорак финал ўйинидан кейин халқаро майдондаги фаолиятини якунлади.

Аламли мағлубиятдан кейин ярим ҳимоячи Александр Самедов ва ҳимоячи Сергей Игнашевич терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилишди.

Александр Самедов 2011 йилдан буён Россия термаси сафида тўп суриб келаётган эди. У 52 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

38 ёшли Игнашевич эса Россия терма жамоаси сафида 16 йил ҳаракат қилди. 127 учрашувда майдонга тушган ҳимоячи 7 та голга муаллифлик қилган. У Евро–2008 турнирининг бронза медаллари соҳибига айланган.

Минбар

Барча блоглар