Россияда илк бор VAR тизимидан фойдаланилди

Бугун Россия кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Урал" ҳамда "Арсенал" баҳсида илк бор видеоассистент рефери (VAR) тизимидан фойдаланилди.

Учрашув ҳаками VAR тизими ёрдамида "Урал" футболчиси Петрюс Бумалга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими илк бор айнан Россияда ўтказилган ЖЧ-2018 ўйинларида амалда қўлланилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!