Россияда ЖЧ-2018 чипталари сотуви бошланди
Ads

Бугун Тошкент вақти билан соат 14:00дан бошлаб келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳслари учун чипталар сотувининг иккинчи даврига старт берилди.

ФИФА расмий сайтининг маълум қилишича чипталар сотуви бу сафар жонли навбат усулида йўлга кўйилди. Энди мундиални кўрмоқчи бўлган ишқибозлар 28 ноябрга қадар махсус кассалардан бориб чипта харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 чипталари сотувининг биринчи даври жорий йилнинг 14 сентябридан 16 ноябрига қадар давом этган эди. Ушбу даврда интернет орқали онлайн рўйхатдан ўтган миллионлаб аризачилардан 622 117таси омадли қуръа натижасида ўз чипталарини қўлга киритишган эди.