Россиядаги легионерларимиз "Олимпик"ка қайтиши мумкин. Сабаби...
Айни дамда Россияда ҳаракат қилаётган уч нафар легионеримиз Ўзбекистонга қайтиши мумкин. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.
"Хусаин Норчаев, Умарали Рахмоналиев, Иброхимхалил Йўлдошевлар янги мавсумни "Олимпик" сафида ўтказиши мумкин. Улар билан шахсан Темур Кападзе сухбатлашган. Олимпия терма жамоаси устози легионер мақомидаги шогирдларини ёзга қадар қўл остида бўлиши истамоқда.
"Олимпик" ва ОТЖ сафида мураббий юқорида номи зикр қилинган футболчиларга ўйин амалиёти бериб Осиё кубогига қадар оптимал формага кириб олишига ёрдам бермоқчи", - дейилади хабарда.
Фикрлар