Россиялик биатлон мухлислари учун хушхабар

Бугун биатлон бўйича Россия терма жамоаси ва бу мамлакат мухлислари учун хушхабарли кун бўлди. Боиси келаси ой бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун яна бир рус биатлончисига рухсат берилди. 

Таниқли шарҳловчи Дмитрий Губерниев инстаграмдаги саҳифасида маълум қилишича, Матвей Елисеев Пхёнчхандаги мусобақада иштирок этиши мумкин. Илгари бу терма жамоа аъзоларидан 3 нафар спортчига рухсат берилиб, терма жамоа ҳатто аралаш эстафетада иштирок этишдан маҳрум бўлиб турганди. Шу тариқа ҳозирги рухсат этилган спортчилар билан аралаш эстафетада қатнашишлари мумкин. Олимпиадага қўйилган биатлончилар қуйидагилар: Уляна Кайшева, Татьяна Акимова, Антон Бабиков ва Матвей Елисеев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!