Россиялик футболчи Шомуродов билан жамоадош бўлиши мумкин
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук фаолиятини А сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, россиялик футболчига "Рома" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Яқин орада ҳар икки клуб вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда 26 ёшли хавбекнинг трансферини муҳокама қилишади.
Шунингдек, “Рома” ва “Аталанта” римликлар ҳужумчиси Карлес Перес ва бергамоликлар ярим ҳимоячиси Марио Пашалич борасида ҳам суҳбат ўтказиши режалаштирмоқда.
Алексей Миранчук 2020 йилнинг сентябрь ойида Москванинг “Локомотив” клубидан “Аталанта”га кўчиб ўтганди. Ўтган мавсум футболчи Италия жамоаси сафида 25 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.
“Transfermarkt” портали ярим ҳимоячининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар