Россиялик миллиардер "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиши ростми?
Россиялик олигарх Михаил Прохоров "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Бундан аввалроқ, россиялик миллиардерда МЮни сотиб олиш истаги борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо кейинчалик унинг ўзи ушбу хабарларни инкор этди ва АПЛ грандини харид қилиш унинг режаларига кирмаслигини айтди.
Прохоров 2009-2019 йилларда "Бруклин Нетс" баскетбол жамоасининг бошқарув акцияларига эгалик қилган. Унинг айни дамдаги бойлиги 11,3 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.
“Манчестер Юнайтед” ҳозирда америкалик Глейзерлар оиласига тегишли.
Фикрлар