Россиялик мураббий Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги бўйича ўз тахминларини билдирди
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги ҳақиқий синов бўлади, десак янглишмаган бўламиз. Сабаби, 30 январь куни у россиялик машҳур чармқўлқоп устаси Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади. Устига-устак жанг Москвада “Лужники” аренасида бўлиб ўтади.
Шу нуқтаи назардан, Бек учун бу тўқнашув осон кечмаслиги аниқ. Албатта, бу борада жуда кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Жумладан, қозоғистонлик ва украиналик бокс мутахассисларини ҳам фикрлари билан қизиқдик. Улар ҳам жанг осон бўлмаслиги, лекин Бектемирнинг ғалабасини тахмин қилдилар. Биз ушбу ўзига хос сўровни давом эттирган ҳолда, бу сафар асли Тошкентда таваллуд топган, ҳозирда Россия фуқароси, рус бокс оламида ўз ўрнига эга бўлган, Санкт-Петербург шаҳри ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Ринат Тришевнинг фикрлари билан қизиқдик,
- Профессионал боксда ҳар қандай ҳолатни кузатишимиз мумкин. Тўғри, Сергей Ковалёв жуда тажрибали ва фаолияти мобайнида ажойиб жангларни ўтказган. Лекин сўнги вақтда унда пасайиш юзага келди. Чунки, ёш билан боғлиқ ва бошқа омиллар ҳам унга халақит бериши мумкин. Жанг қизиқарли ва ҳар иккиси учун ҳам осон кечмаслиги мумкин. Лекин мени Бектемир Мелиқўзиевга бўлган ишончим юқори. Ўйлаймакни, Бектемир ишончли ғалабани қўлга киритади.
Владимир Шин: "Япониялик боксчилар Токио Олимпиадасида яхши натижалар қайд эта олади"
Фикрлар