Россиялик мутахассис Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг очко ололмагани ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Калининграднинг "Балтика" жамоаси бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Талалаев "Жаҳон чемпионати–2026"да Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақани тарк этишини шарҳлади.

"2:11 ҳисобидаги тўплар нисбати ва бирорта очко йўқ. Таркибида Хусанов, Файзуллаев, Шомуродов каби футболчилар бўлган жамоа учун бу жуда катта омадсизлик. Мана сизга мураббий алмашинувининг оқибати. Эски тизимни йўқ қилишди, янгисини эса қуришга улгуришмади", – дея Талалаевнинг сўзларини "Спорт-Экспресс" нашри келтиради.

Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида бирорта очко тўплай олмади ва ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

"Жаҳон чемпионати–2026" 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!