Россиялик яна бир машхур шарҳловчи Константин Генич ҳам Шомуродовни мақтаб ўтди
Россия Премьер-Лигасининг 3-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Ростов" жамоаларининг ўзаро баҳси бўлиб ўтди. Учрашув якунига кўра, "Ростов" 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Элдор Шомуродов гол уриш билан бирга, ассистентлик вазифасини ҳам бажарди.
Россиялик машҳур шарҳловчи Константин Генич ўзининг "Twitter" саҳифасида Элдорни мақтаб ўтди.
"Шомуродов шунчаки чемпионатнинг юлдузи," - деб пост қолдирган Генич.
Аввалроқ, Россиянинг яна бир шарҳловчиси Геннадий Орлов ҳам Шомуродов ва унинг жамоасини мақтаб ўтган эди.
Фикрлар