Россиялик юлдуз Шомуродовнинг собиқ жамоасига ўтади
“Женоа”ни қабул қилиб олган украиналик мутахассис Андрей Шевченко таркибни “Аталанта ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук билан кучайтирмоқчи.
Шевченконинг зиммасида Генуя клубини А Серияда олиб қолиш ва кейинчалик юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айлантириш вазифаси турибди.
Бергамоликлар россиялик юлдузни қўйиб юборишга қарши эмас. Чунки Миранчук ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмаяпти ва “Аталанта” кутган даражадаги футболчи бўлиб чиқмади.
Бу трансфернинг амалга оширилишига “Аталанта” мутасаддилари талаб қилаётган нарх тўсқинлик қилиши мумкин. Айни пайтда Миранчук 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
Миранчук 2020 йили ёзги трансферлар вақтида Москванинг “Локомотив”идан 14,5 миллион еврога олиб келинган эди. Россиялик ҳужумкор футболчи жорий мавсумда А Серия ва Чемпионлар лигасида жами ўнта учрашувда майдонга туширилди, битта гол уриб, иккита голли пас муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов А Сериядаги фаолиятини “Женоа” клубида бошлаб, дебют мавсумида 31 та учрашувда саккизта гол урганди.
Фикрлар