Россиянинг CAFA чемпионатида иштирок этиши аниқ эмас
Агар Миллий терма жамоа Марказий Осиё ассоциацияси (CAFA) чемпионатида иштирок этса, Россия кубоги финал учрашуви бошқа санага кўчирилмайди.
Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюков маълум қилди.
"Миллий терма жамоанинг иштироки бўйича якуний қарор қабул қилинмади, биз буни апрель ойида қабул қиламиз.
Финал шу санада бўлиб ўтади, ҳеч қандай кечиктириш бўлмайди”, — деди Дюков.
Россия кубоги финали 11 июнь куни Лужникида бўлиб ўтади. CAFA чемпионати 9-21 июнь кунлари Тошкент ва Бишкек шаҳарларида ўтказилади. Унда футбол ассоциациясининг барча олти аъзоси — Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон миллий терма жамоалари иштирок этади. Бундан аввалроқ ОАВда Россия ҳам ушбу турнирда қатнашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар