Ростин Гриффитс “Пахтакор” клубида! У шу ҳафта Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади
Ads

Хабарингиз бор, кеча Австралия чемпионатининг “Перт Глори” клуби аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, 29 ёшли ярим ҳимоячи Ростин Гриффитс “Пахтакор” клуби билан оғзаки келишувга эришган. Келиб чиқиши асли англиялик, бироқ Австралия фуқароси ҳисобланган футболчи шу ҳафта Тошкентга етиб келади ва тиббий кўриклардан ўтади.

Маълумот ўрнида, келиб чиқиши асли англиялик бўлган ушбу ярим ҳимоячи фаолиятини “Блэкберн Роверс” жамоасида бошлаган. Сўнгра, Шотландиянинг “Гретна”, Англиянинг яна бир жамоаси “Аккрингтон Стэнли”, Голландиянинг “Рода”, Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Сентрал Кост Маринерс”, “Норт Квинсленд Фури” ва “Перт Глори” жамоаларида тўп сурган.