"Ростов" биринчи даврани 2-ўринда якунлади

"Краснодар Стэдиум"да кечган беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди. Меҳмонларнинг ҳар иккала голига Алексей Ионов муаллифлик қилган бўлса, баҳс сўнггида "буқалар" Иван Игнатьев ва Урош Спайичларнинг голлари эвазига мувозанатни тиклашга эришдилар.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди ва Ионовнинг 1-голига ассистентлик қилди. Шу тариқа "Ростов" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа биринчи даврани 2-ўринда якунлади.

Қайд этиш жоиз, донликлар ўз тарихларида фақатгина бир марта - 2015/16 йилги мавсумда 2-поғонани эгаллашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!