Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпиннинг сўзларига кўра жорий мавсум унинг жамоаси премьер-лига чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланмайди.

“Чемпионлик пойгаси – бу журналистлар ва мухлисларнинг гапи. “Ростов”нинг чемпионлик пойгасида эканлиги ҳақида эшитиш мен учун жуда кулгили. Афсуски, футболчилар жадвалга қараб туришади. Чемпионлик пойгаси ҳақида ўйлашимизга ҳали анча эрта деб ўйлайман. Чунки биз оддий жамоамиз. Қачонки ҳамма 150 % куч билан ишласагина биз чемпионлик учун курашишимиз мумкин”, - дейди Карпин.

Маълумот учун, “Ростов” ортда қолган 14 та турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Уларни пешқадам “Зенит”дан бор йўғи 3 очко ажратиб турибди.