"Ростов" клубининг февраль-март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. У ким? (Фото)

Россиянинг "Ростов" клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди.

Ишқибозлар жамоанинг февраль-март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз беришди. Натижаларга кўра, Роман Еременко 24% овоз билан энг яхши футболчи, деб топилди. Ундан кейинги ўринларда Ивелин Попов 17,8% ва Хорен Байрамян 17% овоз жамғаришди.

EUf9AESWkAAFj1q

Роман Еременко баҳордаги 3 та ўйинда бир марта дарвозани ишғол қилди. Унинг ЦСКАга урган голи турнинг энг чиройлиси деб топилганди.

Шунингдек, Еременко ўтган йили октябрь ойида ҳам клуб мухлислари томонидан эътироф этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!