"Ростов" Шомуродовга Норвегиядан ўринбосар топди

"Ростов" клуби Норвегиянинг "Одд Гренланд" жамоаси ҳужумчиси Торгейр Бервеннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Riafan.ru ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра ростовликлар 28 ёшли норвегиялик футболчини қишки трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Унинг трансфери эса рус клубига 3,5 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Бервен якунланган мавсум Норвегия чемпионатида 21 та гол билан тўпурар бўлди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 19 та турдан сўнг РПЛ тўпурарлар жадвалида 2-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 10 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farruhbek Mamarazikow
23/12/2019 22:54
Муртозаев растовда янада очилармиди