Рўзимбой Аҳмедов билан шартнома имзолаган “Навбаҳор” Зоҳир Пиримовга жавоб берди
Ads

 

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси сафига қўшилган футболчилар билан шартнома имзолаш ишлари давом этмоқда. Тошкентдаги дастлабки йиғин якунига етгач, ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов билан ҳам шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишга улгурган ҳужумчи 2017 йилги мавсумни ҳам айнан наманганликлар аъзоси сифатида ўтказадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Навбаҳор” билан Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёс Комилов ҳам шартнома имзолашганди. Тез орада қолган футболчилар билан ҳам шартномаларни имзоланиши кўзда тутилган. Жамоанинг Тошкентда ташкил этилган машғулотларида қатнашган ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов билан эса хайрлашилди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов Пиримовга жавоб берилганлигини маълум қилди.

Минбар

Барча блоглар