Рўзиқул Бердиев АГМКга қарши ўйинда бой берилган ғалабага нима сабаб бўлганини айтди

Бугун Суперлиганинг 3-тур қолдирилган баҳсида АГМК ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Бу чемпионатнинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди деб ўйлайман. Бугун ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамасдан, иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Вазиятлар ва голларнинг кўплиги ҳам бундан далолат бериб турибди. Биринчи бўлимда ўйинни анча яхши назорат қилиб, ҳисобда олдида бораётган эдик. Ўйинни сўнгги ярим соатини жуда ёмон ўтказдик ва натижада 2 та гол ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Шунга қарамасдан иккинчи голдан кейин ҳам бизда рақиб дарвозасини ишғол этишга яна имконятлар бўлди, аммо гол уришимиз учун бироз омад етишмади.

Бугун АГМК ҳам, биз ҳам биттадан очко йўқотдик деб ўйлайман. Балки бу бошқа рақобатчиларимиз учун қўл келган бўлиши мумкин.

-Бу мавсум Суперлигада чемпион бўлишга даъвогар жамоалар қайсилар деб ўйлайсиз?

-Аввалги мавсумларда 2 ёки 3 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борарди. Ҳозир эса бемалол айтишим мумкин, 6-7 та жамоа чемпионлик учун курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!